Ўзбекистонда тез ёрдам нега кечикади? ССВ жавоб берди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 11 ойи давомида тез ёрдамга қилинган умумий мурожаатларнинг 2,3 фоизида чақириққа кечикиб келиш ҳолатлари юз берган. Бу кўрсатгич ўтган йиллардагига нисбатан анча паст. Аммо «103» хизмати ходимлар ва ихтисослашган автотранспорт воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлишига қарамай нега тез ёрдам кечикади? Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тез ёрдамнинг кечикишига сабаб бўлувчи омилларнинг айримларини санаб берди.

Фото: «Tez News»

Шошилинч бўлмаган чақириқлар

Мутахассисларнинг фикрича, ҳолатнинг бош сабаби асоссиз ва ёлғон чақириқлар деб, кўрсатилмоқда. Ушбу хизматга 2020 йилнинг январь—ноябрь ойлари давомида 94 мингдан ошиқ шошилинч бўлмаган ҳолатлардаги мурожаатлар, 133 мингга яқин натижасиз чақириқлар ҳамда сурункали касалликлари бўлган беморлардан 832 мингга яқин қўнғироқлар келиб тушган.

Тез ёрдам учун алоҳида йўлакларнинг йўқлиги

Ривожланган хорижий давлатларда йўлларда тез ёрдам машиналари учун алоҳида йўлаклар барпо этилган. Бу йўллар доимо очиқ туради. Шунингдек, тез ёрдамга йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият юқори. Бундан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда аксарият ҳолатларда ҳайдовчилар тез ёрдам машинасига йўл берилмаслик ҳолатлари кўп бор учрайди. Қачонки, машина чақирув сигналини ёқсагина, йўл бўшатилмоқда.

Аввaлроқ Ўзбекистонда тез ёрдамга жалб қилинган автомобиллар сони ва Ўзбекистонда тез ёрдам хизматидаги шифокорларнинг қанчаси олий маълумотли эканлиги хабар қилинганди.

Янгиликлар