Андижонда 2 млрд 400 млн сўмлик алоқа воситалари сотиб олинди (фото)

Андижон вилоятида 12 та стационар, 156 та мобиль рация алоқа воситаси 2 миллиард 400 миллион сўмга харид қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Андижон «Digital City»да навбатдаги йирик лойиҳалар тақдимоти ўтказилган. Ташкил этилган лойиҳалар тақдимотида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Лойиҳалар тақдимоти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида марказлаштирилган алоқа тизимини яратиш ва йўлга қўйиш юзасидан лойиҳалар тақдим этилган. Таклиф этилаётган лойиҳа доирасида умумий қиймати 2 миллиард 400 миллион сўм бўлган 12 та стационар, 156 та мобиль рация алоқа воситалари ҳарид қилинган. Ушбу алоқа воситалари ёрдамида вилоятнинг 16 та шаҳарлар ва туманларини алоқа сифатини яхшилаш режалаштирилган. Мазкур лойиҳани амалга оширишда маҳаллий бюджет ҳисобидан қўшимча 2 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Aндижонда IT-park мутахассислари томонидан 5 та янги лойиҳа тақдим этилгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Япония Ўзбекистондаги АТК лойиҳаларига қарийб 163 миллион доллар кредит ажратиши ҳақида хабар берилган. Бундан ташқари, Сўхда қиймати 639 миллиард сўм бўлган лойиҳа амалга оширилиши, Россиянинг технологик компанияларидан бири Наманганда туризм соҳаси учун сунъий интеллект жорий қилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар