Миср авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширади
Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Миср ўртасида тузилган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» Агентлиги томонидан Fly Egypt авиакомпаниясига Ўзбекистонга доимий равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3 февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилган.
Қайд этилишича, рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилган.
Маълум қилинишича, авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширади.
Мавзуга доир:
- Кувайт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиарейслар амалга оширилади
- Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида доимий авиарейслар тикланди
- Туркия 28 декабрдан мамлакатга кирувчилар учун янги қоидалар белгилади
- Ўзбекистонга бир ҳафта ичида кириб келган 21 кишида коронавирус аниқланди
- Қирғизистон дунёнинг барча мамлакатларига чегараларини очди