Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари 9 ноябрь куни электр энергияси таъминотидан вақтинчалик узилди

Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудларида 9 ноябрь, душанба куни электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрининг «Чорбахоса», «Жўбор», «Шергирон» маҳаллаларидаги Придастгир, Алпомиш, Жомий, Мустақиллик кўчаларини ва 7-кичик ноҳия ҳудудларини ҳамда Марказий деҳқон бозори ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмаларида «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 9 ноябрь куни соат 09:30 дан соат 18:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» иш бажарилаётган ҳудудда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлишини билдирган.

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги маҳаллада 400 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари бошлангани ҳамда Бухорода йил якунига қадар қанча АСКУЭ тизимига мос электрон ҳисоблагич ўрнатилиши ҳақида хабар қилинганди.