Тошкентда соғломлаштириш маркази номи остида фаолият юритаётган спа салон аниқланди — видео

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида соғломлаштириш маркази номи остида фаолият юритаётган спа салон аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалининг «25-soat» кўрсатувида хабар берилди.

Кадр: Telegram/@zortv25soat

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишларга кўра, мажмуада спа, массаж, сауна бўйича мижозлар қабул қилинган. Ушбу марказ карантин даврида тақиқланган фаолият турлари билан шуғулланмаслик тўғрисида огоҳлантирилган.

Аммо гуруҳ томонидан хоналардан бири кўздан кечирилганда эркак ва аёлнинг яланғоч ҳолатда ётгани аниқланган. Қайд этилишича, марказ мутасаддисига гуруҳ бошлиғи томонидан берилган саволлар деярли жавобсиз қолдирилган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиш, эркак ва аёлнинг шахсига аниқлик киритиш, уларга шароит яратиб берган марказ раҳбарларига қонуний чора кўриш учун профилактика инспектори манзилга чақирилган.

Аввалроқ Тошкентда ижара уйида фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар аёл аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонлик аёлларни Истанбулда фоҳишалик қилишга мажбурлаган гуруҳ қўлга олингани хабар қилинган.

Янгиликлар