Учкўприкда танишининг бошига ғишт билан урган фуқаро қўлга олинди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида танишининг бошига ғишт билан урган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 сентябрь, сешанба куни соат 08:30 да юк автомашинаси ҳайдовчиси 26 ёшли Р.И. Учкўприк туманидаги Тўқсонқовун қишлоғида жойлашган ғишт заводи ҳудудида таниши 26 ёшли М.Т. билан ғишт ортиш навбати бўйича ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал оқибатида Р.И. қўлида бўлган ғишт билан таниши М.Т.нинг бош қисмига бир маротаба урган.

Қайд этилишича, фуқаро М.Т. бош соҳаси тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда фуқаро Р.И. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Избосканда отасини ҳақорат қилган шахсни пичоқлаган фуқаро, Қўқонда савдо растасидан 1,5 миллион сўмлик телефон ўғирлаган шахс ва Олтиариқда диний экстремистик ташкилотга аъзо шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Марғилонда хонадондан 35 миллион сўмлик тилла тақинчоқ ва 150 минг сўм ўғирлаган аёл ҳамда Қувасойда фирибгарлик содир этиб терговдан яширинган аёл ушлангани ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар