Россияда ўзбекистонлик эркак ресторан ошпазини калтаклаб, салкам 6 млн сўм пулини ўғирлади — видео

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 11 январь куни 28 ёшли ўзбекистонлик муҳожир ресторан ошпазини қаттиқ калтаклаб, унинг пулларини талон-торож қилди. Бу ҳақда «Тsargrad» хабар берди.

Кадр: Video

Хабарга кўра, 36 ёшли эркак ишдан қайтаётганда ўзбекистонлик унга ҳужум қилиб, калтаклаган. Шундан сўнг ошпазнинг 40 минг рубль (салкам 5,7 миллион) пули, шунингдек, уяли телефони ва никоҳ узугини ўғирлаб кетган.

Маълум қилинишича, йўловчилардан бири калтакланган ошпазни кўриб қолган ва унга уйига етиб боришига ёрдам бериб, тез ёрдам чақирган. Шифохонада ошпазга кўплаб бош жароҳатлари ташхиси қўйилган ва касалхонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, полиция 12 январь куни жиноятни содир этишда гумон қилиб, 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Х.М.ни ҳибсга олган. Аниқланишича, у Россияда рўйхатдан ўтмаган ҳолда ноқонуний юрган. Шунингдек, унинг илгари бир неча бор судлангани таъкидланган. Полиция бу ўзбекистонлик эркакнинг Санкт-Петербургда содир этган биринчи жинояти эмас деб ҳисобламоқда. Энди у иштирок этиши мумкин бўлган барча эпизодлар текширилмоқда.