Пайариқда МЧЖдан салкам 184 млн сўм қарздорлик ундирилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида МЧЖдан 183 миллион 577 минг сўм қарздорлик ундирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Пайариқ туман иқтисодий судининг 17 июндаги қарорига кўра, қарздор «Paradice gold white textile» масъулияти чекланган жамиятидан «Konteks-Tashkent» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 183 миллион 577 минг сўм қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинган. Маълум қилинишича, давлат ижрочиси олиб борилган ижро ҳаракатлардан сўнг қарздор «Paradice gold white textile» масъулияти чекланган жамиятидан «Konteks-Tashkent» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 183 миллион 577 минг сўм қарз тўлиқ ундириб берилган.

Aввалроқ Самарқанд шаҳрида корхонадан 416 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Пастдарғомда истеъмолчилардан 426 миллион сўм қарздорлик ҳамда Асакада акциядорлик жамиятидан 562 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар