Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили Раҳматжон Қурбонов вафот этди

Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, соҳир овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ўз ижодий фаолияти давомида санъат ихлосмандлари қалбини забт этиши баробарида, ўзбек миллий-мумтоз қўшиқчилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган.

«Айниқса ‘Лазги’ ансамблига раҳбарлик қилган йилларда Хоразм мумтоз қўшиқлари ва рақслари юртимиз ҳамда дунё узра янада кенгроқ тараннум этилди. ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади хабарда.

Бундан аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев коронавирус асоратларидан, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирусдан, COVID-19’нинг оғир формасини бошдан кечирган Фатҳулла Маъсудов, хонанда ва сухандон Шуҳрат Қаюмов икки томонлама пневмониядан ҳамда Қорақалпоғистонлик комик актёр коронавирус оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар