«Мен учун тарихий кун бўлди». Озода Нурсаидова 15 йилдан сўнг илк бор «Халқлар дўстлиги»да қўшиқ куйлади

Хонанда Озода Нурсаидова 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ташкил этилган тадбирда қўшиқ куйлади.

Фото: Instagram / @ozodaofficial

Қайд этилишича, хонанда орадан 15 йил ўтиб илк бор ушбу санъат саройи саҳнасида жонли ижрода қўшиқ куйлаган.

«Кечаги кун мен учун тарихий кун бўлди. 2006 йилдаги жонли концертимдан сўнг деярли 15 йил ўтиб кеча илк бор бу саҳнада жонли ижрода 14 январь концертини очиб бериш насиб қилди», — деб ёзиб қолдирган қўшиқчи ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаган пости изоҳига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Клара Жалилованинг бетоб эканлиги хабар қилинганди. Озода Нурсаидова ва Юлдуз Турдиева актрисани йўқлаган борган.

Видеода хонандаларнинг Клара Жалилова билан суҳбатлашиб, унинг кўнглини кўтараётгани акс этган. Озода Нурсаидованинг ёзишича, этика нуқтайи назаридан видеода Клара Жалилованинг юзини кўрсатмасликка қарор қилинган.

Шоу-бизнес