Қўштепада эҳтиёжманд оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган 311 нафар фарзандига 500 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 17 cентябрь, пайшанба куни моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги aхборот хизмати.

Хабарга кўра, ушбу маблағларни тарқатишда туман ҳокимлиги, секторлар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги aхборот хизмати.

Қайд этилишича, ёрдам пуллари акциядорлик тижорат Халқ банки ва «Aгробанк» акциядорлик тижорат банки Қўштепа филиали кассирлари томонидан санитария талабларига риоя қилинган ҳолда, рўйхат асосида топширилган.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги aхборот хизмати.

Маълум қилинишича, туман ҳокими Илёс Новиков раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги «Ғиштмон», «Қайрағоч», «Нурафшон», «Йўлдошобод», «Оқтепа» ҳамда «Янги дўкон» маҳаллаларида яшовчи 154 оиланинг 311 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзанди учун 155 миллион 500 минг сўм нақд пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги aхборот хизмати.

Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Ғиждувон, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Иштихон, Олтинкўл ва Қоракўл туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани ҳақида хабар берилган эди.