Ўзбекистонда яна бир олий таълим муассасаси кредит-модул тизимига ўтадиган бўлди

Ўзбекистон миллий университети 2021 йил 8 февралдан кредит-модул тизимига ўтади. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Фото: Facebook/ ЎзМУ

Хабар қилинишича, тизим жорий қилингач ўқув жараёни қуйидаги тартибда давом этади:

  • талаба бир университетда ўқиб туриб, ихтиёрий фанни бошқа университетда ўқиши мумкин бўлади;
  • қайси профессор ўқитувчида қайси фанни ўқиш танловига эга бўлади;
  • агар бирор фанни «ёпа олмаса», ўқишдан ҳайдалмайди, балки 8 йилгача талаба бўлиб қолиши мумкин. Бунда талаба тўлов-контрактини амалга ошириши керак бўлади.

Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институтлари ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда талабаларнинг академик таътил олиши осонлаштирилиши ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил берилиш тартиби маълум қилинган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида февраль ойидан анъанавий таълим шакли бошланиши мумкинлиги ҳамда Ўзбекистон мактабларида таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинган.

Янгиликлар