Бухоро туманида 757 та газ тақсимлаш қурилмаларининг 92 фоизи техник кўрикдан ўтказилди

Бухоро туманида истиқомат қилувчи истеъмолчиларга бир маромда табиий газни етказиб бериш, газ маромлаш қурилмаларини таъмирлаш, бўёқлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида бугунги кунга қадар 757 та газ тақсимлаш қурилмаларининг 702 таси техник кўрикдан ўтказилди, деб хабар берди «Ҳудудгаз Бухоро» матбуот хизмати.

Фото: «Ҳудудгаз Бухоро» матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Бухоро туманида табиий газ истеъмолчилари 21 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Жами 757 та газ тақсимлаш қурилмаларининг 702 таси бугунги кунга қадар техник кўрикдан ўтказилган бўлиб, амалий ишларнинг бажарилганлиги 92 фоизни кўрсатган.

Шунингдек, мавжуд 16 километр ер усти газ қувурларида бўёқлаш ишлари ортиғи билан амалга оширилган. Яъни 19,2 километр газ қувурлари бўёқланиб, фаолият режага нисбатан 120 фоизга бажарилган.

Фото: «Ҳудудгаз Бухоро» матбуот хизмати

«Туманда табиий газ билан боғлиқ муаммонинг юзага келмаслиги учун мавсумга тайёргарлик ишларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Муҳими фуқаронинг турмуш шароитини яхшилашда ўз ҳиссамизни қўшишимиз», — деди «Бухоротумангаз» бўлими раҳбари Жаҳонгир Жумаев.

Аввалроқ Самарқандда 265,5 мингдан ортиқ, Бухорода 168,5 мингга яқин ҳамда Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйҳатдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Зарафшон шаҳрида 1877 нафар фуқаро хонадонига, Олотда 20,5 минг нафар аҳолига ва Наманганда 50 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилгани ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар