Ўзбекистонлик рэпер Масса Мальдив оролларида ўзидан 5 ёш катта қизга уйланди — видео

Масса тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик 25 ёшли тадбиркор Шуҳрат Aллаёров ўзидан 5 ёш катта Aннет исмли қизга уйланди. Тўй маросими Мальдив оролларида ўтказилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида 22 декабрь куни маълум қилди.

Фото: Instagram / @massa_38

Жуфтлик ҳашаматли тўй қилишдан кўра камтарона тўй ўтказишни афзал кўрган. Ҳатто уларнинг либослари ҳам одатдагидек эмас. Шуҳрат Aллаёров оқ шим ва қора гулли кўйлак кийган, унинг рафиқаси эса узун фатали калта оқ кўйлак кийган. Шундан сўнг улар Ҳинд океани бўйлаб қайиқда сайр қилган.

Фото: Instagram / @anneta_pump

Шунингдек, Массанинг турмуш ўртоғи ҳам тўй суратларини саҳифасига жойлаб, бундан хурсанд эканлигини маълум қилган. «Тўй кунидаги фотосуратлар ва видеофильмларни кўриб чиқиб, энди бу ажойиб йўлни шу зайлда ўтказиш нақадар улкан масъулият эканини тушунаман. Бу кун жуда ажойиб, ёдда қоларли ва стрессларсиз ўтди», — дея постга изоҳ қолдирган Аннет.

 

Кун якунида рэпер Instagram story’сида барча табриклаганларга раҳмат айтган.

Скрин: Instagram / @massa_38

Масса, шунингдек, story’сида келин-куёвнинг ётоқхонасини ҳам намойиш этган.

Скрин: Instagram / @massa_38

Айни пайтда Шуҳрат Aллаёровнинг рафиқаси ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Лекин унинг исми Aннет эканлиги, 30 ёшдалиги ва фитнесс мураббийи эканлиги маълум.

Маълумот учун, Масса номи билан танилган асл исми Шуҳрат Aллаёров 1993 йил 2 июлда Тошкентда туғилган. У — ўзбек ҳип-ҳоп устаси, шоир, бастакор, бизнесмен, бошловчи. Масса тахаллуси эса «меҳнат асосида саноқсиз соққани айлантириш» деган маънони англатади.

Шоу-бизнес