Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар маҳкамаси қарорининг лойиҳаси 23 январь куни эълон қилинди.

Фото: «Tez News»

Лойиҳага кўра, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назорат соҳасида жисмоний шахсларнинг иштирокига доир «Эконазорат» ахборотлаштириш тизими ишлаб чиқилади. Янги ахборот тизимини 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида жорий этиш белгиланган.

Таъкидланишича, ахборот тизимидаги мобил илова ва Телеграм-бот қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • жисмоний шахслар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар (фото ва видео материиаллар)ни Давлат экология қўмитасига манзил (локация) белгилари бўйича юбориш;
  • ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларга пул мукофотларини тўлаш;
  • 2021 йил декабрь ойидан бошлаб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашуви бўйича давлат кадастри ва уларнинг мониторинги тўғрисида маълумотлардан очиқ фойдаланиш ва бошқалар.

Қарорда «Эконазорат» ахборотлаштириш тизими 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат ҳудудида узлуксиз ишлашини таъминлаш қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа муҳокамаси 7 февралга қадар давом этади.

Аввалроқ Қарши шаҳар ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун минглаб дарахтларни ноқонуний кесиб ташлагани ва

Янгиликлар