Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб презднойлар чиқарилмаслиги маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Таъкидланишича, 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади. Электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат транспортида ҳаракатланиш учун йўлкирани нақд пул шаклида тўлаш амалиёти бекор қилинмаслиги ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, тегишли қарор йўловчилар томонидан кўплаб шикоятлар сабабли қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда жамоат транспортларида нақд пул орқали тўлов қилиш тизими бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар