Избосканда 20 нафар мактаб битирувчисига жами 100 млн сўм кредит берилди
Aндижон вилолояти Избоскан туманида 25 cентябрь куни 20 нафар мактаб битирувчисига жами 100 миллион сўм кредит берилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, вилоят ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов бошчилигида битирувчи ёшларга ўз-ўзини банд қилиш, тадбиркорлигини ривожлантириши учун сармоя ва кредитлар ажратилган.
Қайд этилишича, 25 cентябрь куни 20 нафар 11-синф битирувчиларига жами 100 миллион сўм миқдорда кредит маблағлари берилган.
Аввалроқ мактаб битирувчиларининг Андижон шаҳрида 16 , 35, 14 ва 26 нафарига имтиёзли кредитлар, Булоқбошида 50 нафарига 5 турдаги ускуналар, Хўжабоддда 25, Шаҳрихонда 8 ҳамда Пахтаободда 14 нафарига тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар берилган эди.