Пахтаободда сўнгги 9 ой давомида 46 минг тоннадан ортиқ сабзавот маҳсулотлари етиштирилди

Халқ депутатлари Андижон вилояти Пахтаобод тумани Кенгашининг VIII сессияси 23 октябрь, жума куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сессия Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан белгилаб берилган масалаларга бағишланган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилисича, сессия давомида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг озиқ-овқат маҳсулотлари нарҳларини сунъий ошиб кетишини олдини олиш ҳамда қиш мавсумига заҳира жамғариш борасидаги амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланиб депутатлар томонидан муҳокама ўтказилган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Пахтаободда 2020 йил давомида жами 53 703 тонна сабзавот етиштириш белгиланган ва йиллик талаб 22 289 тоннани ташкил этиши аниқланган. Туманда сўнгги 9 ой давомида 46 298 тонна маҳсулот етиштирилган. Жумладан, аҳоли талаби 10 204 тонна бўлган картошка сўнгги 9 ой давомида 8145 тонна етиштиришга эришилган ва белгиланган режа бўйича 12 492 тонна етиштириш керак.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, такрорий экинлардан 1089 тонна картошка олиниши белгиланган ва натижада 2020 йил якунига қадар 9234 тонна картошка етиштирилиши режалаштирилган. Аниқланишича, туман аҳолиси эҳтиёжи учун 970 тонна картошка етишмайди.

Бундан аввал Ғиждувонда 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқатлар ҳажми ва Андижон вилоятида сўнгги 9 ойда қанча сабзавот етиштирилгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Самарқанд туманида 2021 йил май ойигача 31 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда Қўрғонтепада салкам 2 ярим минг тонна картошка захира қилиниши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар