Фарғонада 2020 йилда қанча қиз хорижга турмушга чиққани маълум бўлди

Фарғона вилоятидан 2020 йилда 123 нафар фуқаро хорижга турмушга чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси матбуот хизмати «Тez News»га маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2019 йилда Фарғона вилояти фуқароларининг 48 нафари чет элга, 166 нафари МДҲ мамлакатларига турмушга чиққан. 2020 йилда чет элга турмуш қуриш 31 (17 нафар) тага, МДҲ мамлакатларига турмушга чиқиш 74 (92 нафари)тага қисқарган.

Шунингдек, 2020 йилда вилоят бўйича умумий 34 066 та никоҳ қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳ Олтиариқ туманида – 2297 та, Қува туманида – 2192 та ва Марғилон шаҳрида – 2152 та аниқланган.

Аввалроқ Адлия вазирлигида оила институтини мустаҳкамлаш мавзусида йиғилиш ўтказилгани ва Ўзбекистонда 2019–2020 йилда чақалоқ савдоси бўйича қанча фуқаро жиноий жавобгарликка тортилгани маълум килинган эди.

Янгиликлар