Қашқадарёда ўз болаларига ўлдириш билан таҳдид қилган ота нега бундай қилганини айтиб берди — видео
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида икки нафар фарзандини ўлдириш билан таҳдид қилган ота нима сабабдан бундай қилганини айтиб берди. Бу ҳақда «Yoshlar» телеканалидаги янгиликлар дастурида хабар берилди.
Унинг сўзларига кўра, хотини 1 йил аввал Москвага кетган ва шу билан қайтиб келмаган. Фуқаро А.Р. шу йўл билан хотинини қайтармоқчи бўлганини таъкидлаган:
«Хотиним 2020 йил 20 январда чиқиб кетган эди. Кейин Москвага кетган. Кетганига бир йилу 3 кун бўлди. Март ойида қайнонамга хотинимни олиб келиб беринглар дедим. Кейин бир куни ичдимда, агар шунақа қилсам, хотиним қайтиб келади деб ўйладим. Қилган ишимдан пушаймонман».
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 21 январь куни Қарши тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2- қисми «а» банди билна жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Шунингдек, вояга етмаган фарзандлар бобоси ва бувиси қарамоғига олиб берилиб, уларга васийлик тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, у «Ўлдириб ташлайман, оёқ-қўлларингни синдираман. Мен билан ўлишни хоҳлайсанми? Уйга бензин сепаман ва битта сигарет чекаман, ҳаммаси тамом», деб болаларига таҳдид қилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ жасади чамадондан топилган Олий суд ходимининг қотилларига суд ҳукми ўқилгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Андижонда синглиси билан гаплашмасликни тайинлаган акани пичоқлаган йигитга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилган.