Тошкентда 17 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб отасини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 22 январь куни 17 ёшли мактаб ўқувчиси отасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, воқеа 22 январь куни соат 01:00 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топган.

Қайд этилишича, А.И. тиббиёт муассасасига етказилган, аммо шифокорларнинг сай-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган. Аниқланишича, ҳодисага А.И. ва унинг 17 ёшли ўғли, ўрта мактаб ўқувчиси ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган.

Аввалроқ Қашқадарёда маст эркак хотини ва қайнсинглисини пичоқлаши оқибатида ёллардан бири вафот этгани ва Навоийда отаси мастлиги учун машинани 10 ёшли бола бошқаргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар