Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасида темир йўл магистрали қурилади

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлаб турувчи Туркистон–Чимкент–Тошкент темир йўли магистрали қурилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин маълум қилди.

Фото: «Advantour»

Хабар қилинишича, темир йўл магистралининг қурилишидан мамлакатда сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсад қилинган ва бу туризм соҳасини 50 фоизга ўсишига ва 22 мингта янги иш ўрини яратилишига олиб келади. Шунингдек, йиғилишда туризмга боғлиқ соҳаларда ҳам 100 мингта янги иш ўринлари яратилишига ёрдам бериши айтилган.

Бундан ташқари, мамлакатда ички сайёҳлар оқими 4,5 миллион кишини ташкил этиши таъкидланган. Туризмнинг республика ЯИМдаги улуши эса 5,2 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида доимий авиарейслар тиклангани ва Ўзбекистон–Тожикистон ўртасидаги парвозларнинг аниқ сана ва нархи маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор ерости автомобиль йўли қурилиши хабар қилинган.

Янгиликлар