Фоторепортаж: Тошкентда ўрнатилаётган республика бош арчаси

Тошкент шаҳрида 36 метрли республика бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланганди. «Халқ сўзи Online» ушбу жараёндан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Республиканинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги «Сайилгоҳ» майдонида — Истиқлол кўчасидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнида ўрнатилади.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Арчани ўрнатиш, безатиш ишларига қурувчилар, чироқ усталари ва ҳатто альпинистлар ҳам жалб қилинган.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Маълум қилинишича, бош арчанинг баландлиги 35 метр (арча тепасида ўрнатилган юлдузни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 36 метр), диаметри 13 метр, безатишда ишлатилаётган ўйинчоқларнинг сони 20 мингдан ортиқроқни ташкил этмоқда.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Жараёнда иштирок этаётган мутахассисларнинг таъкидлашича, пандемия сабаб арчани ўрнатиш, безатишда катта ўзгаришлар қилинмайди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Шунингдек, катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек бош арчанинг атрофида 8 метрли 4 та арча, аттракционлар ҳам жойлаштирилади.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Маълумот учун, 2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнида пойтахтдаги асосий Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланганди у 25 мингта ўйинчоқлар билан ясатилган.

Ҳаёт