Фарғонада «Lacetti-2» уриб юборган аёл ҳодиса жойида вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 27 январь куни «Lacetti-2» уриб юборган аёл воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарҳона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, автоҳалокат туманнинг Жалойир қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи М.М. «Lacetti-2»ни бошқариб келаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юборган. Натижада аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарҳона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Сурхондарёда ҳаракатланиб келаётган поездга бориб урилган «Damas» ҳайдовчиси вафот этгани ва Фарғонада маст йигит бошқарувидаги «Москвич» каналга тушиб кетиши оқибатида 19 ёшли қиз ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Наманганда йигит ўғирлаган машинасида автоҳалокатга учради, бир киши вафот этгани маълум қилинган.

Янгиликлар