Тошкентда Мустақиллик байрами кунлари метродан фойдаланиш бепул бўлади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами кунлари метродан фойдаланиш бепул бўлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси байрам кунлари яъни 31 август ҳамда 1, 2 сентябрь кунлари метродан бепул фойдаланиш мумкинлигини қайд этган.

Маълумот ўрнида, Тошкентда 17 августдан метрополитендан ташқари барча транспорт воситалари ҳаракати тикланиши маълум қилинган эди. Aммо 15 августдан метро фаолияти ҳам тикланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушгани ҳамда Шавкат Мирзиёев янги қурилган «Туркистон» бекатини бориб кўргани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар