Ёшлар ишлари агентлиги Тошлоқ туман бўлимига тайинланган раҳбарга «Nexia 3» совға қилинди

Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти Тошлоқ туман бўлимига тайинланган раҳбарга «Nexia 3» совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тошлоқ тумани ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ташкилий масалалар кўриб чиқилган.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Ёшлар ишлари агентлиги Тошлоқ тумани бўлими раҳбари этиб Абдуғани Сулаймонов тайинланган. Сулаймонов тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Йиғилишда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари М. Ғаниев сўзга чиқиб, туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган номзодга ишонч билдирган.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида агентлик бўлимининг янги раҳбарига «Nexia 3» автомобили калити топширилган.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Фурқат, Ўзбекистон, Риштон туманлари ҳамда Қўқон шаҳар бўлимига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар