Бухорода фуқаро тадбиркорнинг 1 млрд сўмга яқин маблағини ўзлаштирди
Бухоро вилоятида тадбиркорнинг катта миқдордаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди.
Бош прокуратура Департаментнинг маълум қилишича, фуқаро Х.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) «X.I.» МЧЖ таъсисчисининг ишончига киради.
Шундан сўнг, ёқилғи–мойлаш материалларини олиб бериш учун корхона ҳисоб рақамидан 995,7 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.