Самарқандда «қорбобо» 400 долларлик телефонни ўғирлаб кетди — видео
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 400 долларлик телефонни ўғрилаб кетган йигит 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.
Хабарга кўра, Каттақўрғонда қорбобо кийимини кийиб олган йигит телефон тузатиш устхонасини тунаб кетган. Унинг ҳаракатлари кузатув камераларига тушиб қолган. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг очиқ суд мажлисида айбланувчи айбига иқрор бўлган.
Маълум бўлишича, у устахонага кириб 400 долларлик телефон ўғирлаб кетган. Шунингдек, илгари ҳам жинояти учун жазоланган судланувчига ўталмай қолган жазоси қўшиб берилди. У Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбли теб топилди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Тошкентда 7 та банкоматни ўмарган эркаклар ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда масжидда салкам 5,5 минг доллар ўғирлаган эркак қўлга тушгани хабар қилинган.