Тошкентнинг икки туманида газ қисман узилади

Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Янгихаёт туманларида газ қисман узилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати ҳабар беради.

Бугун 12 сентябрь куни мутахассислар режаллаштирилган таъмирлаш ишларини олиб бориши сабабли, қуйидаги манзилларда газ ўчирилади:

• Яккасарой тумани: соат 10:00 дан 18:00 гача: Яккасарой маҳалласидаги 36 та кўп қаватли уйдаги 2100 та хонадон ва 536 та хусусий уй-жой, 87 та улгуржи истеъмолчи;

• Янгихаёт тумани: соат 10:00 дан 17:00 га қадар: «Янги турмуш» маҳалласида 14 та кўп қаватли уй ва 504 та хусусий уй.

Коммунал