Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 20 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Узгидромет ҳабар берди.

Таъкидланишича, ҳарорат 10-11 ноябрда кечаси ва эрталаб 0-3о илиқ, кундузи 13-16 даража илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати кечги ва тонгги вақтларда 4-7 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи эса 17-20 даража илиқгача кўтарилади.
Республика ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради. Фақат 10-11 ноябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) ёғиши мумкин.
Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-11 ноябрда кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 13-16 даража илиқ, 12-14 ноябрда кечаси 4-7 даража илиқ, кундузи 17-20 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/c тезликда эсади.




