Ўзбекистонда ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади

Президент фармонига биноан, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

Хусусан, ушбу ускуналар:

• махсус лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар;

• автоматлашган кичик станциялар (TIF TN коди 9027);

• ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (TIF TN коди 9027);

• автоматик кузатув постлари (TIF TN коди 9027);

• чанг-газ тозалаш ускуналари (TIF TN коди 8421);

• локал сув тозалаш иншоотлари (TIF TN коди 8421) ҳам бождан озод этилади.

AI News