АҚШда кимёвий заводдаги портлаш натижасида аммиак сизиб чиқди
АҚШнинг Миссисипи штатида жойлашган CF Industries заводида портлаш содир бўлиб, натижада аммиак сизиб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, Mississippi Free Press хабар берди.

Водород ва азот асосидаги маҳсулотлар, жумладан, аммиак ва ўғитлар ишлаб чиқарадиган заводда портлаш 5 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 16:25 да содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, сизиб чиқиш портлаш оқибатида юз берган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар қайд этилмаган, — деди Миссисипи штати губернатори Тейт Ривз.
Расмийларга кўра, сувсиз аммиакнинг сизиб чиқиши ҳали ҳам давом этмоқда.




