Saneg ёқилғи қуйиш шохобчалари учун мобил иловани ишга туширди
Saneg ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг оператори бўлмиш SEG Tasco компанияси автомобилларга ёқилғи қуйиш жараёнини янада осонлаштирувчи ва қулайлаштирувчи мобил иловани ишга туширди.

Янги рақамли маҳсулот барча зарур хизматларни бир жойда мужассамлаштирган – тармоқнинг энг яқин ёқилғи қуйиш шохобчасини топишдан тортиб, ёқилғи учун тўловни кутмасдан амалга оширишгача.
Илова фойдаланувчилари қуйидаги имкониятларга эга:
• ёқилғи нархларини реал вақт режимида кузатиш;
• энг яқин ёки қулай ёқилғи қуйиш шохобчасини танлаш;
• тўғридан-тўғри смартфон орқали ёқилғи қуйишни бошлаш;
• ёқилғи учун тўловни кутишсиз ва навбатсиз амалга ошириш.
Бунинг натижасида ёқилғи қуйиш жараёни энг қулай тарзда амалга оширилади – энди барча керакли нарсалар мобил телефонда мавжуд.
Saneg бош директори шундай деди:
SEG Tasco компанияси Saneg таркибидаги корхона сифатида бозорда ўз брендининг мавқеини жадал ривожлантириш ва мустаҳкамлашни давом эттирмоқда. Бугунги кунда замонавий технологиялар билан жиҳозланган 20 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фойдаланишга топширилди. Мобил илованинг ишга туширилиши мижозларимизга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш ва инновацияларни жорий этиш йўлидаги навбатдаги қадамдир.
Saneg мобил иловасини App Store ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин.




