Колумбияда ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Колумбияда талабалар ва профессорлар саёҳат қилаётган автобус ҳалокатга учраб, камида 10 киши ҳалок бўлди, 11 нафари тан жароҳати олди. Бу ҳақда 24 News HD хабар берди.

Хабарга кўра, автобус Толима вилоятидан Киндиё вилоятига ҳаракатланаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Автобус «Ҳеликойл» кўпригидаги йўл тўсиғига урилиб, бир нечта йўловчилар жарликка тушиб кетган.

Колумбия полицияси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Автобусда жами 26 киши бўлган: 22 нафар талаба, 2 нафар ўқитувчи ва 1 нафар матбуот котиби.

Университет ҳалокат муносабати билан икки кунлик мотам эълон қилди.

Жаҳон