Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда эркаклар ва аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги аниқланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ҳабар қилинди.

Давлат раҳбари мамлакатда ўртача умр давомийлиги эркаклар ўртасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизларнинг орасида эса 76 дан 77,5 ёшга узайганини маълум қилди.

Албатта, машаққатли меҳнат маҳсули бўлган бундай эзгу ишларда 600 мингдан зиёд жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссасини эътироф этиб, ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди,
– деди президент.

Президентнинг сўзларига кўра, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига 230 триллион сўм сармоя киритилган. Натижада 187 та янги поликлиника ва шифохона фойдаланишга топширилди, 1244 та муассаса таъмирланди ва жиҳозланди.

Шундан сўнг президент давлатнинг юксак унвони, орден ва медалларига мукофот бўлган инсонларга ана шу мукофотларни топширди.

AI News