Андижонда ноқонуний дори ишлаб чиқарувчилар аниқланди
Рухсатнома ва сертификатларсиз дори воситалари ишлаб чиқарган

Андижон шаҳрида фаолият юритган ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, ушбу ҳудудда 4 та МЧЖ томонидан тегишли рухсатнома ва сертификатларга эга бўлмаган ҳолда, турли хил дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилган.
Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинади.
Қайд этилишича, уларни тайёрлаш жараёнида белгиланган технологик талаблар қўпол равишда бузилиб, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилмаган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний тарзда тайёрланган тиббий маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 5 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




