Aндижонда куз-қиш мавсумида электр энериясини етказиш ҳажми 10,5 фоизга оширилади

Энергетика вазирлиги махсус штаби 2020—2021 йилги куз-қиш мавсумда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида Aндижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2020—2021 йилла куз-қиш мавсумида вилоят истеъмолчиларига электр энериясини етказиш ҳажми 10,5 фоизга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, ташриф давомида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш ҳажмини 5,4 фоизга ҳамда суюлтирилган газ етказиш ҳажмини 70,8 фоизга оширилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда электр тармоқларини ва нимстанцияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани ҳамда Aндижонда 2020 йил якунига қадар 350 дона трансформатор пункти қурилиши маълум қилинди.

Янгиликлар