Косонсойда 8 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди (видео)

Наманган вилояти Косонсой туманида 8 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман Ички ишлар бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан ички ишлар органлари пробация гуруҳи хисобида туриб, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ва жазодан ўзига тўғри хулоса чиқарган 8 нафар фуқаро шартли равишда муддатидан аввал озод қилинган.

Уларга келгусида жиноят содир қилмаслиги ҳақида тушинтиришлар берилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилган. Агар яна жиноят қилса, бу галги жазо аввалгисидан оғирроқ бўлиши айтилган.

Шунингдек, судда иштирок этган бошқа назоратдаги шахсларга ҳам белгиланган тартибда қоидаларга амал қилса, улар ҳам муддатидан аввал озод бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ромитанда 3 нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқандда 154 нафар, Ғиждувонда 19 нафар, Жомбойда 8 нафар, Ургутда 16 нафар, Булунғурда 8 нафар ҳамда Ўзбекистонда Мустақиллик куни муносабати билан 113 нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилингани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, Қоровулбозорда уч нафар маҳбус муддатидан илгари озод этилган.

Янгиликлар