Наманганда 7 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди

Наманган вилоятида 7 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди 28 август куни вилоят телевединиеси билан ҳамкорликда туман ИИБ Пробация гурухида рўйхатда туриб, жазо ўтаётган 11 нафар маҳкумнинг жазони ўташ муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқди. Маҳкумлар жазони қонунда белгиланган қисмини амалда ўтаганлиги, маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилмаганлиги инобатга олинди. Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Маълумот учун, муддатидан олдин озод этилганларнинг 1 нафарини аёл ва 7 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ромитанда 3 нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқандда 154 нафар, Ғиждувонда 19 нафар, Жомбойда 8 нафар, Ургутда 16 нафар, Булунғурда 8 нафар ҳамда Ўзбекистонда Мустақиллик куни муносабати билан 113 нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилингани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, Қоровулбозорда уч нафар маҳбус муддатидан илгари озод этилган.

Янгиликлар