Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 15 киши иш билан таъминланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 15 киши иш билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, белгиланган режа-жадвал асосида туманнинг 4 та сектор ҳудудида «Меҳнат ярмарка»лари ташкил этилмоқда.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Жумладан, 21 сентябрь куни туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор маркази — «Нурсух» маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ҳовлисида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 19 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашган. Сектор ҳудудига қарашли бўлган 22 та маҳалладан жами 64 нафар фуқаро иштирок этган. 15 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Яна 5 нафар фуқаро касбга ўқитишга йўналтирилган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, навбатдаги «Меҳнат ярмаркаси» 23 сентябрь, чоршанба куни туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида ўтказилади. Соат 10:00 да бошланадиган мазкур ярмарка Кўл-Элаш қишлоғида жойлашган Ўзбекистон саноат техникуми биносида (собиқ Саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи) бўлиб ўтади.

Аввалроқ «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилган Андижонда 64 киши, Наманган шаҳрида 186 киши, Данғарада 38 киши, Мингбулоқда 102 киши, Чортоқда 114 киши, Наманганда 383 киши, Андижон шаҳрида 318 киши ҳамда Ёзёвонда 23 киши ишга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 19 киши иш билан таъминлангани маълум қилинган.

Янгиликлар