Ўзбекистон коронавируснинг янги тури сабабли қатъий карантинга қайтадими? Мутахассис жавоб берди
Бош давлат санитария шифокори Баҳром Алматов Ўзбекистонда коронавируснинг янги тури сабабли қатъий карантин жорий этилиши режалаштирилмаганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон яқин келажакда карантинни кучайтириш тўғрисида ўйламаяпти, бунга асос йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги илк бор коронавируснинг ушбу янги штамми ҳақида маълумот берган эди. Шунингдек, Ўзбекистон коронавируснинг янги штамми сабаб 8 та давлат билан авиақатновларни тўхтатгани маълум қилинган.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда коронавируснинг янги тури — COVID-21 аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Европа мамлакатлари Британия билан авиақатновни тўхтатишни бошлаган. Бундан ташқари, коронавируснинг янги турини юқтириш бўйича биринчи ҳолат Сингапур ҳукумати томонидан ҳам тасдиқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, янги штамм яқинда Лондондан қайтиб келган cингапурлик талабадан топилган. Шу билан бирга, вазирлик «вируснинг янги тури тўғридан-тўғри мамлакат ичида тарқалгани тасдиқланмаган», деб таъкидлаган.
Шунингдек, Осиё мамлакатларига ҳам коронавируснинг янги тури кириб келгани маълум қилинди.