Қорақалпоғистонда «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлди — видео
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа Беруния ва Элликқалъа туманлари оралиғидаги йўлнинг 4-Р Беруний—Бўстон йўналишида содир бўлган. Маълум қилинишича, мазкур йўлнинг 37 километрида «Cobalt» қақрама-қарши томонга чиқиб кетиб мазкур йўналишдан келаётган «Spark» билан тўқнашган.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлган ва «Cobalt»да бўлган 2 киши шифохонага ётқизилган. Йўл транспорт ҳодисасига «Cobalt» йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.