Тошкентда иккита «Spark» тўқнашиши оқибатида улардан бири ағдарилиб кетди — видео

Тошкент шаҳрида 18 январь куни иккита «Spark» тўқнашиши оқибатида улардан бири ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Хабар қилинишича, воқеа 2021 йил 18 январь куни соат 06:45 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги КХАЙ ва Беруний кўчалари кесишган Орзу чорраҳасида содир бўлган.

Тўқнашув 47 ёшли ҳайдовчи И.Э. бошқарувидаги «Spark» ва 53 ёшли ҳайдовчи М.О. бошқарувидаги яна бир «Spark» иштирокида юзага келган. Оқибатида ҳайдовчи М.О. бошқарувидаги машина ағдарилиб кетган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ҳодиса натижасида ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Наманганда бошқарувни йўқотган «Spark» йўл четига ағдарилиб кетгани ва Сирдарёда «Nexia» «Жигули»га урилиши оқибатида ҳайдовчи машинадан «учиб кетди»гани  хабар қилинган эди.

Янгиликлар