Андижонда Nexia-3 ҳайдовчиси ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди
Андижон вилоятида Nexia-3 ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишдаги автомобил билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса 23 октябр куни соат 13:15ларда, Олтинкўл тумани «Оқтепа» МФЙ ҳудудидан ўтган D-105 автомобил йўлининг 132 км.да содир бўлган.
Хусусан, Nexia-3 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ухлаб қолиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетади. Натижада ўз йўналишида келаётган Nexia русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 русумли транспорт воситасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




