Ангренда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
Ангренда маст ҳайдовчи ота ва икки фарзандини уриб кетди, икки киши вафот этди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Kun.uz хабар берди.
Хабарга кўра, 27 май куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида маст ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдалар — ота ва унинг икки фарзандини уриб кетган. Ҳодиса соат 20:30 ларда «Навбаҳор» маҳалласида содир бўлган.
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочган, лекин тез орада ППХ ходимлари томонидан ушланган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ота воқеа жойида, унинг вояга етмаган фарзанди эса 28 май куни шифохонада вафот этган. Оиланинг яна бир вояга етмаган фарзанди жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.