Фоторепортаж: Республикани 10 фоизини электр энергия билан таъминлайдиган Тўрақўрғон ИЭС фаолияти

Наманган вилоятида 28 ноябрь, шанба куни бир гуруҳ журналистлар учун республиканинг 10 фоиз, водийнинг 40 фоизини электр энергияси билан таъминлайдиган Тўрақўрғон ИЭСнинг бугунги кундаги фаолияти билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Фарғона водийсида электр энергиясида бўлган танқисликни бартараф этиш, ёнилғи ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида қурилган ушбу иншоот ҳозирги кунда тўла қувват билан ишлайди. Икки энергоблок ёрдамида ҳосил қилинадиган 900 мегаватт электр энергияси Наманган вилоятининг «Қизил равот», «Сардор» ва Андижон вилоятининг «Юлдуз» нимстанцияларига узатилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, ИЭС ишга тушган вақтдан бери 5,3 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқарди. Айни пайтда бу ерда 300 нафардан ортиқ киши иш билан банд, улардан 200 нафари маҳаллий аҳоли вакилларини ташкил этади. Жараёнларнинг 90 фоизи рақамлаштирилган дастурлар орқали амалга оширилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Пресс-тур давомидаги матбуот анжуманида Тўрақўрғон ИЭС раҳбари Искандар Басидов мазкур иссиқлик электр станциясида 20 ноябрь, жума куни фавқулодда юз берган ўзилиш сабабларини изоҳлади.

«Аввало шуни айтиш керак, ИЭС фаолиятида авария бўлгани йўқ, узилиш бўлди. Электр станциясида иккита блок мавжуд ва ҳозир иккинчи блокни тўлиқ лойиҳавий кучланишга олиб чиққанмиз. Бу блок кузда ишга тушгани учун қиш шароитига мослашишда узилиш кузатилди. Мутахассисларимиз икки соатда ҳаммасини жойига қўйди, электр энергияси узатиш давом этилди. Бу техника, одамлар ишлайди, аппаратура… Тўлиқ лойиҳавий кучланиш қувватига олиб чиқиш вақтида бир-иккита муаммо бўлган эди. Ўшани бартараф этиш вақтида шу ҳодиса рўй берди», — деди раҳбар.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Искандар Басидовнинг таъкидлашича, корхона ишлаб чиқарган электр энергиясининг 5 фоизи ички эҳтиёж учун сарфланади. Бу эса жаҳондаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Станциянинг маъмурий биноси учун электр энергияси ҳудудий электр тармоғидан сотиб олинади.

Анжуман давомида станция раҳбари Тўрақўрғон ИЭС қурилгунга қадар водий вилоятлари электр энергияси билан қандай таъминлангани, Наманган вилоятидаги айрим ҳудудлар Тўрақўрғон ИЭСдан ток олиши учун линиялар дош бера олмаётгани бўйича изоҳ берди.

«Водий учун Тошкентдан, Ангрендан ва қисман Қирғизистондан электр линияси тортиб келинган. Ҳар бири бир ярим минг киловат ток ўтказадиган бешта линия довон ошиб келарди. Бундай ҳолатда йўқотишлар ҳам кўп бўларди. Сим қизиганда электроэнергия беҳуда сарф бўлиб кетади. Юқори қувватли линияларда 3-5 фоиз йўқотиш бўлади. Қишда энергия етказиб беришда муаммолар бўлади. Истеъмол кескин кўпаяди, ёзга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа ошган. Шу сабабли қаердадир узилишлар бўлиши мумкин. Умуман олганда, бу бизнинг ваколатимизга кирмайди. Бу бошқа корхонага бериладиган савол», — деди Искандар Басидов.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, Тўрақўрғон ИЭС республикадаги энг тежамкор электр станциялардан бири бўлиб, ишлаб чиқариладиган 900 МВт қувватни худди шундай эквивалентдаги қувватни ишлаб чиқарувчи бошқа иссиқлик электр станциялари билан таққослаганда йилига 730 миллион метр/куб табиий газ тежаб қолинади. Хозирги кунда 1 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш учун станция шартли ёқилғи сарфи 226 гр.ни ташкил қилмоқда. Бу минтақадаги экологик вазиятнинг яхшиланишига хам олиб келади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Фарғона водийсидаги энергия муаммосини ўрганиш учун Сенат ишчи гуруҳи тузилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар