Қувасой шаҳар ҳокими қабулида 8 та мурожаат ҳал этилди (фото)
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Юқори Муян» маҳалласида 27 октябрь, сешанба куни ҳоким қабули бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қабулда Равшан Раҳимжонов, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ва тегишли масъуллар иштирок этган. Қабул Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор давомида берилган топшириқлар ижросини бажариш мақсадида ўтказилган.
Таъкидланишича, қабулга 29 нафар фуқаро ташриф буюрган. Мазкур фуқаролардан 22 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 8 таси жойида қаноатлантирилган. Қолган мурожаатлар юзасидан керакли масъулларга топшириқ берилган.
Бундан аввал Фарғонада 13,5 мингдан ортиқ оила «темир дафтар»дан чиқарилгани ва Фурқат туманида 375 нафар эҳтиёжманд фуқаро иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Марғилонда эҳтиёжманд аҳолининг 700 дан ортиқ муаммоси ҳамда Қувасой шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 3 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани маълум қилинганди.