Россиялик машҳур тиктокер Дина Саева ўзбек тилидаги ковер қўшиғига видео олди

Ўзбек тиктокери ва хонанда Рухсора блогер Дина Саеванинг «Сени излаяпман» қўшиғига ковер куйлади. Кейинчалик Дина Саева ушбу ўзбекча ковер қўшиқни куйлаб, рақсга тушган видеосини TikTok’ка жойлади.

Фото: Instagram / @senoritasaeva

Тиктокер жойлаган постга аллақачон 207 мингдан ортиқ like босилган ва 6 мингдан ортиқ изоҳ ёзилган. Шунингдек, ушбу қўшиққа америкалик яна бир машҳур тиктокер 19 ёшли Белла Порч ҳам видео олган. Шу тариқа ковер ижтимоий тармоқларда оммалашган.

@dina

А мне нравится узбекская версия 🤩❤️ 🇺🇿

♬ Seni Izlayman (Я ищу тебя, узбекская вер., cover Ruhsora Em) – Dina

Маълумот ўрнида, 21 ёшли Дина Саева видеоблогер, TikTok’нинг рус сегментидаги энг оммабоп аккаунтлардан бирининг эгаси ҳисобланaди. Қиз асли тожикистонлик, аммо у мактаб ўқувчиси бўлган кезларида оиласи Екатеринбургга кўчиб ўтган. Мадина Басаева (асл исми)нинг сўзларигa кўра, унинг болалиги жуда қийин ўтган. Хусусан, Екатеринбургдаги уй эгаси оиласини ёқтирмаган ва уларни уйдан қувиб чиқарган. Қиз, ота-онаси, опа-сингиллари ва акаси дўстлари билан тиқилиб, тунни дискотекалар ўтказиладиган хонада ўтказишган.

Фото: Instagram / @senoritasaeva

Орадан вақт ўтиб, Дина Москвага кўчиб ўтган ва ўзбекистонлик тиктокер Раҳим Aбрамов билан видео суратга олишни бошлаган. Шундан кейин ўзини ҳақиқий блогер каби ҳис қила бошлаган. Раҳим Aбрамов ва Дина Саеванинг ҳатто ишқий муносабатда бўлганликлари айтилади, аммо бугунги кунгача уларнинг бундай алоқалари тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.

Фото: Instagram / @senoritasaeva

Шунингдек, Саева ижтимоий тармоқларда кўпинча рус қўшиқчиси Егор Крид билан бирга кўринган. Улар бир неча бор биргаликда қисқа видеолар суратга олишган ва бирга вақт ўтказишган. Дина, ҳатто Криднинг «Севги бу» номли клипида суратга тушган. Шундан сўнг уларнинг ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар ижтимоий тармоқда тарқала бошлаган. Аммо улар тез орада ўрталарида дўстликдан бошқа нарса бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилишган. Шунингдек, 2020 йил баҳорида Егор Instagram’да Динани блоклаб қўйган. Бу эса уларнинг дўстлиги тугаганлигидан дарак берган.

Фото: Instagram / @senoritasaeva