Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 7 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers»нинг 7 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 87 962 595 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 63 337 607 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 897 687 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 412 (+62) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 75759 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1038 нафар бемордан 155 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Фото: «Reuters»

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 21 879 798 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 405 097 киши), Бразилия (7 874 539 киши), Россия (3 332 142 миллион киши), Англия (2 889 419 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 87,9 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Фото: ТАСС

Қозоғистонда 7 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 159 819 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 146,789 нафари тўлиқ соғайган, 2 262 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 7 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 81 826 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 77 376 нафари соғайиб, 1 363 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 7 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 305 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 13 153 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Фото: «News.tajweek.tj»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 7 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 332 142 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 709 452 нафари соғайган, 60 457 нафари вафот этган.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилганди. Шунингдек, Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошлангани хабар қилинган.