Тўрақўрғонда танишини кетмон билан урган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи эркак 4 ноябрь, чоршанба куни танишини кетмон дастаси билан урганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни тунги соат 00:30 атрофида Тўрақўрғон туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро уйида таниши билан жанжаллашган. Оқибатда 1978 йилда туғилган танишини кетмон дастаси билан урган.

Хабарга кўра, 1978 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 5 ноябрь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Наманганда уйида қиморхона ташкил қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ва Чустда қўлидаги пакетда 300 граммдан ортиқ марихуана бўлган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Тўрақўрғонда 2 миллион сўмлик гашиш сотаётган эркак ушлангани ҳамда Наманган шаҳрида фуқарони 50 миллион сўмга «ухлатган» 2 нафар аёл қўлга олингани маълум қилинганди.

Янгиликлар